Нурсултон Назарбоев ўзига ёдгорлик ўрнатилишини истамади

Нурсултон Назарбоев ўзига ёдгорлик ўрнатилишини истамади

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев унинг номини олган мактаблар ва университетлар мавжудлигига қарамай, ўзи учун ёдгорлик ўрнатиш таклифини рад этди. Бу ҳақда сиёсатчининг матбуот котибига асосланиб, "Спутник Қозоғистон" хабар берди.

Элбошига ёдгорлик ўрнатиш ғоясини илгари Халқаро туркий маданият ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Билол Чакижи илгари сурган эди. У ёдгорликни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида жойлаштиришни таклиф қилди. «Элбоши бу фикрни қўллаб-қувватламади, худди шу пайтгача бўлган бошқалар каби. У бундай совғаларни мутлақо ёқтирмайди», - деди Укибай.

Унинг қўшимча қилишича, одатда бундай ташаббуслар Назарбоев шахси атрофида "ахборот шовқини" яратмоқчи бўлган одамлар, айниқса расмийлар оғзидан эшитилади.

Қозоғистонда пойтахт, аэропорт, университет, бир қанча мактаблар, боғлар, спорт мажмуалари ва бошқа иншоотлар Назарбоев номига берилган. Аввалроқ, сиёсатчи "бундай шон-шарафга умуман муҳтож эмаслигини" бир неча бор таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!