Ноёб ҳодиса: Ҳиндистонда Ер сув остидан кўтарилди (ВИДЕО)

Ноёб ҳодиса: Ҳиндистонда Ер сув остидан кўтарилди (ВИДЕО)

Ҳиндистоннинг Харяна штатида ноёб табиий ҳодиса юз берди - Ер сув остидан кўтарилди, деб хабар беради Indian Express.

Ушбу ҳодиса акс этган видеони Facebookда маҳаллий аҳоли Жагат Вани жойлаштирган. Кадрларда Ер қандай қилиб тўсатдан сув остидан кўтарила бошлагани акс этган.

Aйни пайтда ушбу ҳодисани нима қўзғатгани аниқ эмас. Тармоқ фойдаланувчилари ўзларининг назарияларини илгари суришга ҳаракат қилишди.

Баъзилар ер тектоник фаоллик туфайли кўтарилган деб ҳисобласа, бошқалари бунга тупроқда тўпланган метан сабаб бўлган деб ўйлашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!