Ноқонуний олиб ўтилаётган совуқ қуроллар тўхтатиб қолинди

Ноқонуний олиб ўтилаётган совуқ қуроллар тўхтатиб қолинди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи томонидан навбатдаги қонун бузилиш ҳолатига чек қўйилди.

Қўшни мамлакатдан юртимизга пиёда кириб келган фуқаро Р.Н. ўзи билан олиб келган қўл юкларида тақиқланган ва декларацияланадиган товарлар йўқлигини маълум қилган бўлса-да, бироқ божхона назорати жараёнида бу нарса тамоман акси бўлиб чиқди.

Ушбу шахснинг сумкаси ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 115 дона пичоқлар ва кастетлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!