Ниқобсиз Пекин: Шаҳарда13 кундан бери коронавирус аниқланмади

Ниқобсиз Пекин: Шаҳарда13 кундан бери коронавирус аниқланмади

Хитой пойтахти Пекиндаги тиббиёт мутахассислари шаҳар аҳолисидан ниқоб тақиш мажбуриятини олиб ташлади.

Бу коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича ўрнатилган қоидаларнинг янада юмшатилиши бўлди. Пекинда 13 кундан бери янги касалланиш ҳоллари кузатилмаяпти.

Ушбу янги кўрсатмага қарамасдан жума куни Пекин аҳолисининг катта қисми юз ниқобларидан фойдаланишни давом эттиришди. Баъзи одамлар юз ниқобларида ўзларини хавфсиз ҳис қилаётганларини айтишган бўлса, бошқалар ниқобларини тақишларига ижтимоий босим сабаб бўлаётганини таъкидлашди.

“Мен хоҳлаган пайтим ниқобни ечиб ташлашим мумкин. Лекин, буни бошқалар тўғри қабул қиладими ёки йўқ, буни билиб олишим керак. Чунки, одамлар менинг ниқобсиз юрганимни кўриб хавотирга тушишларидан қўрқаман” дейди пекинлик Сао исмли аёл.

Пекиндаги тиббиёт соҳаси раҳбарлари апрель ойининг охирида ҳам аҳолининг ниқобсиз юриши мумкинлигини маълум қилишганди. Аммо, июнь ойида Пекиндаги бозорлардан бирида коронавируснинг тарқалгани учун ниқоб тақиш яна мажбурий қилиб қўйилганди.

Айни пайтда Хитойда коронавируснинг тарқалиши тўхтатишда муваффақият қозонилмоқда. Бу ерда беш кундан бери аҳоли орасида янги касалланиш ҳоллари қайд этилмади. Эксперларнинг айтишича, Хитойнинг CОVID-19 ни назоратга олишдаги самарали ишлари қоидаларнинг қатъий тарзда жорий қилинганининг, жумладан, ниқоб тақиш, мажбурий уй карантини ва катта ҳажмдаги тест синовларининг ўтказилишининг натижаси бўлди.

Хитойда 20 август куни четдан келган фуқароларнинг 22 таси коронавирусга чалингани аниқланди. Коронавируснинг “ватани”да ҳозиргача жами бўлиб 84 917 киши бу вирус билан касалланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!