Неймар Швейцария билан ўйиндан сўнг оқсоқланиб қолди

Неймар Швейцария билан ўйиндан сўнг оқсоқланиб қолди

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2018 доирасида Швейцария билан ўйинда (1:1) енгил шикастланди.

Футболчи ўйиндан сўнг микст-зонадан оқсоқланган ҳолда ўтди.

"Бу одатий шикастланиш. Ҳеч қандай аҳамиятсиз", - дея жавоб берди Неймар журналистларга.

Ўйин вақтида 26 ёшли футболчи Швейцария термаси футболчилари билан бир неча марта тўқнашди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жароҳати сабабли уч ой даволанган эди.

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!