Айни дамда Бразилия ўз гуруҳида катта эҳтимол билан биринчи ўринни эгаллайди. Кейинги гуруҳда эса Германия терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаши эҳтимоли катта. Агар гуруҳ босқичи учинчи турида “немис машинаси” Жанубий Кореяни ишончли тарзда мағлуб этса, иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқади.
Шунда мусобақа регламентига кўра, Бразилия терма жамоаси нимчорак финалда айнан Германия билан баҳс юритади. Айнан ана шу ўйинда Неймар майдонга туша олмаслиги мумкин.
Сабаби Бразилия терма жамоаси гуруҳ босқичи учинчи турида Сербияга қарши ўйнайди. Бордию ушбу матчда Неймар сариқ карточка оладиган бўлса, бу унинг учун иккинчи сариқ карточкага айланади ва ҳужумчи Германияга қарши кечадиган ўйинда майдонга туша олмайди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.