“Netflix” ўз тарихидаги энг кўп томоша қилинган минисериални маълум қилди

“Netflix” ўз тарихидаги энг кўп томоша қилинган минисериални маълум қилди

“Қироличанинг юриши” номли минисериал “Netflix” тарихидаги энг кўп томоша қилинган минисериалга айланди.

Бу ҳақда компаниянинг твиттерида хабар берилди.

“Биринчи 28 кун ичида томоша қилишни танлаган рекорд даражадаги 62 миллион фойдаланувчилар сабаб "Қироличанинг юриши” шу кунгача энг кўп кўрилган минисериалга айланди", дейилади хабарда.

Шунингдек, қайд этилишича, сериал 92 мамлакатда энг яхши ўнталикка кирган. Уларнинг 63 тасида, жумладан, Россия, АҚШ, Аргентина ва Исроилда эса биринчи ўринга чиққан.

"Қироличанинг югуриши" минисериали етти қисмдан иборат бўлиб, премьераси 2020 йилнинг 23 октябрда бўлиб ўтди. Сериал машҳур бўлишни истаган, аммо ҳиссий муаммолар ва гиёҳванд модда асирига айланган шахмат даҳоси Бет Хармон ҳақида ҳикоя қилади.

Асосий ролни Аня Тейлор-Жой ижро этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!