Нетаньяху: "Яқин Шарқдаги урушлар ҳеч қачон тугамайди"
Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху мамлакатнинг Эрон, ХАМАС ва "Ҳизбуллоҳ"га қарши урушлари ҳали тугамаганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, Исроил ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ ва бу жабҳаларда катта ютуқларга эришган.
"Бу ҳеч қачон тугамайди. Агар сиз Яқин Шарқда ва дунёда яшашни истасангиз, жуда кучли бўлишингиз керак", деди жаноб Нетаньяху.
Исроил Бош вазири мамлакат қуролли кучлари рақибларини сезиларли даражада заифлаштирганини таъкидлади. "Биз Эрон ўқининг қолдиқлари билан курашишимиз ва тинчлик келишувлари учун имкониятлардан фойдаланишимиз керак", дея қўшимча қилди у.
26 июнь куни Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида можарони босқичма-босқич ҳал қилиш бўйича асосли келишувни имзоладилар. Келишув Исроил қўшинларини Ливан ҳудудидан қисман олиб чиқишни, шунингдек, "Ҳизбуллоҳ"ни ўз ичига олган гуруҳларни қуролсизлантиришни назарда тутади.
"Ҳизбуллоҳ" етакчиси Наим Қосим ҳужжатни хўрлаш ва суверенитетдан воз кечиш деб атади. Ҳужжат имзоланганидан 24 соат ўтмай, Исроил Ливан жанубига ҳужум бошлади.
