Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг набираси Айсултан ўлимига изоҳ берди.
Элбоши бу ҳақда "Портретга чизгилар" ҳужжатли фильмининг учинчи қисмида сўзлаган.
"Уч нафар қизимдан ажойиб набираларим бор. Афсуски, шу йили (2020 йил, — таҳр.) набираларимдан бирини йўқотиб қўйдик, у жуда менга ўхшарди. Набирам дунёни жуда эрта тарк этганидан қаттиқ афсусланаман", — деган Назарбоев.
У, шунингдек, Айсултан турли давлатларда гиёҳвандликка қарши даволанганини айтиб ўтган.
"Уни ҳеч қаерга юбормаслик мумкин эди, аммо ушлаб туришнинг имкони йўқ эди. У бу ишнинг қулига айланиб улгурганди, тўхтата олмасди ўзини. Биз уни Москвада даволатдик, Лондонда даволатдик. Бир қарашда бу ишдан узоқлашгандек бўлардию, яна қайтарди", - деб қўшимча қилган Элбоши.
Айсултан Назарбоев 2020 йилнинг 16 августида 30 ёшида вафот этди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
12-канал тарқатган хабарда айтилишича, АҚШ ва Эрон ўртасида якуний ва батафсил келишувларга эришилмаган тақдирда ҳам, бундай баёнот берилиши эҳтимолдан холи эмас.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.