Жорий йилнинг 17 январ куни соат 07:00ларда Навоий вилояти Томди тумани ҳудудидан ўтган А-379 «Навоий-Учқудуқ» халқаро аҳамиятга молик автомобил йўлининг 189-190 километрлари оралиғида «ZHONG TONG BUS» русумли автобус «Навоий-Зарафшон» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб бошқарувни йўқотган. Натижада йўловчи автобус йўналиши бўйича йўлни қарама-қарши томонига ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳодиса натижасида икки нафар фуқаро жабрланган ва улар Зарафшон шаҳар тиббиёт бўлимига етказилган.
Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Расмий хабарда автобус салонида неча киши бўлгани ва жабрланганларнинг кейинги аҳволи ҳақида маълумот келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 январида айни Томди туманида йўловчи ташувчи автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида 2 киши вафот этган ва 9 киши жабрланган эди.
Ачинарлиси эса ҳар икки ҳолат «Навоий-Учқудуқ» халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлида содир бўлган.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.