Навоийда одамларга эшак гўшти сотилгани маълум бўлди

Навоийда одамларга эшак гўшти сотилгани маълум бўлди

18 июль куни Навоий вилоятида эшак гўшти сотган уддабурон тадбиркор қўлга тушди. 

Тадбиркор ва унинг шерикларини ҳибсга олиша Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган рейд доирасида амалга оширилди. 

Одамларга Ислом динида истеъмолга харом қилинган эшак гўштини сотган тадбиркорнинг омборидан фойдаланишга яроқсиз бўлган қарийб икки тонна гўшт маҳсулотлари топилган.

Суд жараёни давомида маълум бўлдики, тадбиркор касалликдан ўлган қора мол ва шунингдек, эшак гўштини сотиш билан шуғулланиб келган. 

Айни пайтда тадбиркор ва унинг шерикларига нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!