Навоийда «Макро» савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Навоийда «Макро» савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

2020 йилнинг 17 март куни соат 14:15да Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Навоий шаҳри И.Каримов кўчасидаги «Макро» савдо мажмуасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган. 

ФВВ хабарига кўра, юзага келган ҳодиса оқибатида мажмуанинг ташқи ва буфет қисмида 150 кв.м майдони ёнган. Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига бошқарманинг 7 та ёнғин ўчириш экипажи етиб борган. 

Ёнғин-қутқарув гуруҳининг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 14:35да тўлиқ бартараф этилган. Шунингдек, 2130 кв.м. майдони алангадан сақлаб қолинган. 

Ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланганлар қайд этилмаган. Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва зарари аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!