Навоийда газ назоратчиси божасининг уйига ўғриликка тушди

Навоийда газ назоратчиси божасининг уйига ўғриликка тушди

Халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам чиқади” деган пурхикмат нақл бор. Албатта, айни нақл жуда топиб айтилган. Кундалик ҳаётимизда бунга кўп бора гувоҳ бўлганмиз.

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳҳоровнинг "Aniq.uz"га маълум қилишича, Навоий вилояти, Конимех туманида яшовчи, олий маълумотли Ақлбоев Дўстумжон Зикриллоевич (исм-фамилияси ўзгартирилган) “Зирабулоқ” газ қувурлари бошқармаси Оқтош тумани филиалида назоратчи вазифасида ишлашига қарамасдан  ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиб, моддий наф кўриш мақсадида, 2019 йилнинг 25 июль кунидан 26 июль кунига ўтар кечаси соат тахминан 01:30ларда ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Конимех тумани, “Наврўз” МФЙда яшовчи Ақлбоев Дўстумжон Зикриллоевичнинг божаси фуқаро Одинаев Тиллажон Бахшуллабекович (исм фамилияси ўзгартирилган)нинг яшаш хонадонига хонадон орқа темир панжарали эшиги устидан ошиб ўтиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, ушбу хонадоннинг ётоқхонасида турган спорт сумкаси ичидан унга тегишли бўлган жами 13.000.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Конимех тумани ИИБ томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатларидан сўнг ўғрилик жиноятини ўзининг божаси Ақлбоев Дўстумжон Зикриллоевич қилганлиги фош бўлди. Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан Ақлбоев Дўстумжон Зикриллоевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!