Навоий вилоятида ҳам имтиҳон маркази очилди

Навоий вилоятида ҳам имтиҳон маркази очилди

Навоий вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича “Навоий вилояти имтиҳон маркази” инновацион мажмуаси ўз фаолиятини бошлади.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Нормат Турсунов, вилоят сектор раҳбарлари, фаоллар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Марказ ҳар куни назарий имтиҳон топшириш бўйича 800 га яқин номзодни, автомобиль бошқариш имтиҳони бўйича эса 400 нафар номзодни қабул қила олади. Бутун жараён тўлиқ автоматлаштирилган. Номзод марказга келганида ўзига тегишли индивидуал QR-кодини олади, бунда у топширадиган имтиҳонларнинг ҳар бир босқичи белгилаб қўйилган бўлади.

Назарий имтиҳондан ўтиш учун 20 та саволдан камида 18 тасига тўғри жавоб бериш талаб этилади, бунга 25 дақиқа вақт ажратилади. Агар ушбу синов босқичидан муваффақиятли ўтса, номзод ҳайдовчилик бўйича амалий имтиҳонни топшириш ҳуқуқига эга бўлади. Кутиш залида унга зарур кўрсатмалар берилади, шунингдек, қайси машғулотларни ва қандай кетма-кетликда бажариш кераклиги тўлиқ акс эттирилган видео маълумотнома намойиш этилади. 99 жарима балл чегарасидан ошиб кетилмаса, имтиҳон топширилган ҳисобланади. Агар номзод амалий имтиҳондан ўта олмаса, у назарий имтиҳонни муваффақиятли топширган пайтдан бошлаб 2 ой ичида 7 кунлик интервал билан қайта топшириши мумкин.

Амалий имтиҳонни топшириш учун марказда учта майдонга бўлинган автоматлаштирилган автодром мавжуд. Биринчисида «B», «C» ва «D» тоифалари, яъни енгил автомобиль, юк машинаси ва автобусни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга даъвогар номзодлар имтиҳон топширади.

Иккинчи майдонда эса «А» тоифаси учун – мототранспорт бошқариш ҳуқуқига эга бўлишни хоҳловчилар амалий кўникмаларини намойиш этадилар. Учинчи майдон «BE», «CE» ва «DE» тоифалари учун, яъни тиркамали автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича имтиҳонларга мўлжалланган.

Назарий ва амалий имтиҳонлар бўйича қўшимча тайёргарликка муҳтож номзодлар учун Марказда экспресс-курслар мавжуд.

Имтиҳонларнинг иккала босқичи муваффақиятли топширилганидан сўнг, сертификат берилади, номзодлар бу сертификат билан ЙҲХБга мурожаат қилишлари лозим. Сертификат маълумотлар базасида текширилганидан сўнг, уларга белгиланган тартибда ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этилади.

Бугунги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи жуда долзарб. Бундай Марказларнинг фаолияти ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш соҳасидаги коррупцияга тўлиқ барҳам бериш имкони борлигини амалда намоён этди. Бу, ўз навбатида, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шартидир, чунки имтиҳонни муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги гувоҳномани фақат йўл ҳаракати қоидаларини, ҳайдовчилик кўникмаларини билган ва буни амалда қўллай оладиганларгина олишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида портлаш рўй берди (видео)

Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эронда 61 млн тонналик олтин захираси топилди

Шадан олтин кони Тоғ-кон саноати ва савдо вазирлиги томонидан маъқулланган

Goal: «Олтин тўп-2026» рейтинги янгиланди

Нуфузли Goal портали журналистлари жума куни 2026 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритиш бўйича янги рейтингни эълон қилди.

Серхио Рамос ўзини «Реал»га таклиф қилди. Мадридликларнинг бу таклифга жавоби аниқ

Аввалроқ Серхио Рамос "Монтеррей"ни тарк этиб, Европага қайтишга қарор қилгани маълум бўлганди.

Шомуродов ўрнига келган футболчи умидларни оқлай олмади

"Рома"нинг "Брайтон"дан ижарага олган ҳужумчиси Эван Фергюсон тез орада Англияга қайтиши мумкин.

"Башакшеҳир" устози Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди

"Башакшеҳир" бош мураббийи Нури Шаҳин "Қосимпошо"га қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди.

Роберто Карлос Роналду ва Месси ўртасида танлов қилди

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Криштиану Роналду ва Лионель Мессини таққослади.

АҚШ 2026 йилдан долларнинг янги намуналарини муомалага киритади

Ҳар бир купюранинг янги кўриниши муомалага чиқарилишидан олти-саккиз ой олдин оммага тақдим этилади.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

«Реал» ёки «Барселона»: Холанд танлов қилди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг келажаги билан боғлиқ режалари ойдинлашди.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Россия Сибир дарёлари сувини Марказий Осиё билан бўлишмайди — олимлар фикри

Иқтисодий сабаблар: профессор Михаил Болговга кўра, лойиҳа жуда қиммат ва инвесторлар йўқ. Экологик ва иқтисодий оқибатлар ҳам аниқ эмас.

Шифокор жинсий зўравонлик ва беморларни яширин кузатгани учун 35 йилдан 60 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бу ҳақда People журнали хабар берди.

Россия-НАТО кенгаши бекор қилинади

Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский альянс ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.

Путин: Россия Донбассни ҳарбий ёки бошқа йўл билан олади

Киев бу билдирувни қатъий рад қилди.

Россияда юзлаб кичик шаҳарлар йўқолиб кетиш хавфи пайдо бўлди

Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.

Буюк Британия суриштируви: Путин 2018 йилда Скрипални Novichok билан заҳарлашга рухсат берган

Скрипал ва Юлия Солсбери марказидаги жамоат скамейкасидан ҳушидан кетган ҳолда топилган. Шу ҳужумдан бир неча ой ўтиб, Dawn Sturgess вафот этган.

Ғазода ўт очишни тўхтатишдан сўнг Исроил ҳужумларида 366 киши ҳалок бўлди

2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.

РФ Фанлар академияси: «Ҳар юзта россияликдан биттаси ОИТС билан касалланган»

Россия Фанлар академияси эълон қилган расмий маълумотга кўра, мамлакатда ОИТС билан яшовчилар сони 1 миллион 250 минг нафарга етган.

Европа етакчилари Зеленскийни АҚШнинг эҳтимолий “хиёнати” ҳақида огоҳлантирди — Der Spiegel

Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.

Президент топшириғи билан Гулистондаги ёнғин сабабли Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

Бахтсиз ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, улардан 3 нафари вафот этган.

Ўзбекистонда экологик баҳолаш жараёнлари янада такомиллаштирилаётганлиги таъкидланди

Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Қирғизистонда ЎРВИ ва грипп ҳолатлари кескин ошди

Қирғизистонда ЎРВИ ва грипп ҳолатлари кескин ошгани сабабли 50 дан ортиқ боғча вақтинча ёпилди, 5 та мактаб онлайн таълимга ўтказилди.

Германияда мамлакат армиясига учун мўлжалланган 20 минг дона патрон ўғирлаб кетилди

Патронлар юкланган юк машинаси ҳайдовчиси Бург шаҳрига етиб келгач, тунаш учун меҳмонхонага кирган

Кубада чивин чақиши орқали юқадиган вируслар туфайли 33 киши ҳаётдан кўз юмди

Куба Соғлиқни сақлаш вазирлиги чивин чақиши орқали тарқаладиган арбовируслар туфайли 33 киши вафот этганини хабар қилди.

Қозоғистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилди

Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.

Қозоғистонда 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

Фуқароларни Ўзбекистонга бошқа автобус орқали тезкор равишда қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Сув тошқинлари: Индонезия, Таиланд, Шри-Ланка ва Малайзияда мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Таиланд соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳалок бўлганлар сони 170 кишига етганини ва бу рақам янада ошишини билдирган.

Грузия полицияси намойишчиларни тарқатиш учун заҳарли модда билан тўлдирилган сув пуркагичлардан фойдаландими?

Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.

Гонконгдаги ёнғин: бедарак йўқолган 159 киши тирик экан

Ҳалок бўлганлар орасида камида етти нафар Индонезия фуқароси ва бир нафар Филиппин фуқароси бор.

Индонезия ва Шри-Ланкада ҳалокатли сел: озиқ-овқат танқислиги ортида талончилик кузатилмоқда

Индонезия расмийларининг маълум қилишича, Суматрада сел оқибатида озиқ-овқат ва ичимлик суви танқислиги юзага келгач, айрим аҳоли дўконларни талон қилишга ўтган.

Эронда сув инқирози кучаймоқда

Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.

Қозоғистонда қайнопасига таъзим қилмаган келин иши судга оширилди

Маълум қилинишича, куёв тўй маросимида хотинидан унинг опасига таъзим қилишни сўраган. Келин бунга рози бўлмаган.

МИБ “фирибгар”дан ҳам моддий зарарни ундирди

Текширувлар натижасида, Н.Т. бир уйни иккита харидорга ваъда қилиб, иккаласидан ҳам пул олгани маълум бўлади

АҚШдаги савдо марказида отишма юз берди

Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, гап теракт ҳақида эмас, балки номаълум ўқчи ва яраланган эркак ўртасидаги можаро ҳақида кетмоқда

Россияда ўзбекистонлик мигрант аёл томонидан ўлдирилди — жасад олма дарахти остига кўмилган ҳолда топилди

Россиянинг Владимир вилоятида Ўзбекистон фуқароси бўлган 54 ёшли эркак жанжал ортидан бўғиб ўлдирилгани ва жасади томорқага — олма дарахти остига кўмилгани аниқланди.