Оқ уй раҳбари ўзгаришига олти ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Сўнгги пайтларда Дональд Трампнинг яна АҚШ президенти бўлиши эҳтимоли катта.
У Россия ва Украина ўртасидаги урушни «24 соат ичида» тугатишини бир неча бор таъкидлаган. Бу у Украинани Қрим ва бошқа босиб олинган ҳудудларнинг бир қисмидан воз кечишга мажбурлашини англатиши мумкин, дейди манбалар. Акс ҳолда, мамлакат АҚШдан на қурол, на ёрдам олади.
Шу фонда Украинанинг НАТОдаги ҳамкорлари альянснинг ҳарбий ёрдамини Трампнинг унга таъсиридан ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда. Берлиндаги халқаро алоқалар бўйича Европа кенгаши таҳлил марказидан ҳарбий эксперт Густав Гресселнинг тушунтиришича, Висбадендаги Америка бошчилигидаги қўмондонлик 2022 йил ноябридан бери Украинага қурол етказиб беришни мувофиқлаштириб келади.
14 июнь куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Трамп «эскирган» деб атаган ҳарбий альянс Украинага қурол етказиб беришни халқаро мувофиқлаштириш учун штаб очишини маълум қилди.
«Ҳозиргача НАТОга аъзо давлатлар ва саноат ихтиёрий равишда АҚШ бошчилигидаги қўмондонликни ўз таъминоти, етказиб бериш муддатлари ва ҳоказолар ҳақида хабардор қилган. Бу энди НАТО доирасида янада мажбурий ва институционал ҳолга келади», - дейди Грессел.
Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг Украинага ҳарбий ёрдами «Трампдан ҳимояланган бўлиши керак».
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.