NASA Сомон йўлининг кўринмас булутлари харитасини тузди

NASA Сомон йўлининг кўринмас булутлари харитасини тузди

NASA олимлари Ер атрофида жойлашган, аммо кўзга кўринмайдиган чанг булутлари харитасини тузди. Лойиҳа Ер обсерваторияси ёрдамида амалга оширилган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Бундай булутлар денгиздан кўтариладиган туздан, ўрмон ёнғинларидан чиқадиган қора қурум ва оғир саноатдан ажралиб чиқадиган чангли ажралмалардан иборат.

Харита устида олиб борилган ишлар давомида турли датчиклардан, шу жумладан, Aqua ва Terra йўлдошларидаги MODIS датчикларидан олинган маълумотлар бирлаштирилган. Тасвирга ранг қўшиш учун Ердаги датчиклар маълумотларидан фойдаланилган.

Ранг туфайли кичик бирликларнинг келиб чиқиш табиатини фарқлаш мумкин. Қизил ранг билан Шимолий Америка устидаги ўрмон ёнғинлари тутунидан пайдо бўлган масса ифодаланган.

Мовий ранг Япониядаги бўронлардан келиб чиққан, унинг натижасида атмосферага денгиз тузи кўтарилган.

Қирмизи ранг эса чўл шамоллари учирган қум чангларини акс эттирган. Улар Африкадаги Саҳрои Кабир чўли устида, шунингдек, Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!