Нарпайда кесилган 650 туп терак дарахти бўйича изоҳ берилди

Нарпайда кесилган 650 туп терак дарахти бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда «Нарпайда 650 туп дарахт кесилгани юзасидан ёрдам сўрайман» мазмунида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат Нарпай тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Текширув давомида аниқланишича, «Истиқлол» МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи «Ҳамида Юсуфова» фермер хўжалиги аризасида кўрсатилган 650 туп терак дарахти Ғўлба массиви ҳудудида жойлашган.

Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармасининг Нарпай тумани филиали томонидан 2026 йил 20 июлда берилган тасдиқланган хатда ушбу тераклар «Ҳамида Юсуфова» фермер хўжалиги ҳудудида экилгани қайд этилган.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, амалдаги қонунчиликка кўра, юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ҳамда қурилиш материали ёки ҳосил олиш мақсадида махсус экилган айрим дарахтларни кесиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.

Жумладан, тегишли тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги қарорлари ҳамда