Намоздан кейин йиғлаган Қодиров: Президент барча мусулмонлардан узр сўради

Намоздан кейин йиғлаган Қодиров: Президент барча мусулмонлардан узр сўради

Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленский ЧистоNews номли кўрсатувда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров намоздан кейин йиғлаётгани акс этган лавҳалар ишлатилгани учун барча мусулмонлар олдида узр сўради. Бу ҳақда РИА Новости хабарқилди.

Зеленский таъкидига кўра, у ушбу роликдан бехабар бўлган, чунки кўрсатувни олиб бормаган. Кўрсатувнинг ўша сонини бошқа муҳаррирлар гуруҳи тайёрлаган.

Зеленскийнинг айтишича, унга қўнғироқ қилиб, бу видео ҳақида маълум қилишган. Сўнгра бу борадаги фикрини сўрашган.

У ерда бундай вазият мусулмон дунёси. Мана мени нима тўхтатди. Мен гап нимадалигини билмаслигим, бу воқеани қайта кўриб чиқишимни айтдим ,- дея таъкидлаган Зеленский.

Зеленский сўзларига кўра, дин бу оғриқли мавзудир , бошқа диний манфаатлар устида тўхталиш эса яхши эмас .

Бутун мусулмон дунёси олдида йигитларимиз учун узр сўрамоқчиман , - деган Зеленский.

Украина МСК Владимир Зеленскийни президентлик сайловларида ғолиб чиққанини расман эълон қилди. У сайловнинг иккинчи босқичида 73,22 фоиз овоз тўплади. Амалдаги президент Пётр Порошенко сайловчиларнинг 24,45 фоиз овозини тўплаб, мағлубиятга учради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!