Наманганда ёш йигит қотилликка қўл урди

Наманганда ёш йигит қотилликка қўл урди

Наманган шаҳрида ёш йигит қотилликка қўл урди.

Маълум бўлишича, 27 октябрь куни Наманган шаҳридаги «Барлос» кафесида тахминан соат 20.30 лар икки йигит Д.К. ва Ж.С. ўтирганда, уларнинг суҳбатига Н.К. келиб қўшилади.

Улар ўртасида можаро келиб чиқади, тортишув билан учовлон кўчага чиқади. 24 ёшли йигит, Н.К. шашликпазнинг столи устидаги пичоқни олиб, Ж.С.нинг юрак соҳасига пичоқ уради ва у оғир жароҳат туфайли воқеа жойида вафот этади.

Айни вақтда мазкур ҳолат буйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Н.К.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!