Наҳотки?! Россия терма жамоасини Путиннинг ўзи шуғуллантиради

Наҳотки?! Россия терма жамоасини Путиннинг ўзи шуғуллантиради

Россия президенти Владимир Путин Сочи шаҳрида Россия, Эрон ва Туркиянинг уч томонлама саммитида иштирок этгандан сўнг, дзюдочилар билан машғулот ўтказади. Матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбарининг режалари ҳақида гапирди.

Кечқурун президент дзюдо жамоаси билан шуғулланмоқчи. У спортчиларга кўп нарсани ўргатмоқчи, деди Кремл вакили.

Россия, Эрон ва Туркия президентлари Владимир Путин, Ҳасан Руҳоний ва Ражаб Таййиб Эрдўған ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўртинчи марта ўтказилади. Давлат раҳбарлари Сурия масаласида ёрдам бериш учун Остона жараёнининг кафолатчилари можарони муҳокама қилиш ниятида Сочида учрашадилар. Кейинчалик Беларус президенти Александр Лукашенко ҳам уларга қўшилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!