Мушук Марокаш ва Эрон термаси ўртасидаги матч ғолибини башорат қилди…

Мушук Марокаш ва Эрон термаси ўртасидаги матч ғолибини башорат қилди…

Санкт-Петербургдаги Эрмитажда истиқомат қилувчи «Ахилл» лақабли мушук Марокаш ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги матч ғолибини башорат қилди. Бунинг учун мущукнинг олдига иккита идишда егулик, уларнинг ёнига икки давлат байроғини қўйишди. Мушук сира ўйланмай, Эрон байроғини танлади.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш ҳамда Эрон термалари ўртасидаги матч бугун 15 июн куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади. Мушукнинг башорати ҳақиқатга юз тутадими-йўқми, бу ҳақда бир неча соатдан кейин билиб олсак бўлади. Шу ўринда бир фактни алоҳида таъкидлаш лозимки, Эрмитаж эркаси ҳисобланган бу мушук 2017 йили бўлиб ўтган Конфедерация Кубоги баҳсларидаги натижаларни ҳам деярли тўғри башорат қилган.

Manba: hordiq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!