Москвада октябрь ойида ўзбек фильмлари ҳафталиги бўлиб ўтади

Москвада октябрь ойида ўзбек фильмлари ҳафталиги бўлиб ўтади

Россия пойтахти Москвадаги киноматографчилар уйида 1-5 октябрь кунлари “Ўзбек фильмлари ҳафталиги” бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Telegram-каналида маълум қилди.

Тадбир Россия маданият вазирлиги, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси, “Ўзбеккино”, “Фестсинема” ва “Дом кино” томонидан ташкиллаштирилмоқда. Фильмлар намойишига кириш бепул.

Ҳафталик давомида 14 та ўзбек фильми, жумладан 4 та ҳужжатли фильм намойиш қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!