Мисрда содир бўлган ЙТҲ натижасида 15 киши ҳалок бўлди

Мисрда содир бўлган ЙТҲ натижасида 15 киши ҳалок бўлди

Мисрнинг шимоли-шарқидаги Исмоилия вилоятида ишчиларни олиб кетаётган пикап ағдарилиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди ва 32 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Қурбонлар сонини аниқлаш ва уларнинг соғлиғини кузатиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Вазирликнинг инқирозга қарши кураш гуруҳи маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда вазиятни кузатиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!