Миллатлар лигаси. Англия Хорватияни сафарда шарманда қилди
Англия терма жамоаси Миллатлар лигаси 3-турида сафарда Хорватияни 7:0 ҳисобида тор-мор қилди.
Инглизлар сафида Харри Кейн ва Букайо Сака дубль қайд этди. Шунингдек, Жуд Беллингем, Энтони Гордон ва Морган Рожерс ҳам биттадан гол урди. Беллингем учта голли узатмани ҳам амалга оширди.
Хорватия ўз тарихидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилди. Аввалги антирекорд 2018 йилги Миллатлар лигасида Испанияга қарши ўйинда қайд этилган бўлиб, ўша баҳс 0:6 ҳисобида якунланган эди.
Учта ўйиндан сўнг Англия 6 очко билан А лигаси 3-гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Хорватия эса 3 очко билан учинчи поғонада бормоқда.
Кейинги турда Англия Чехияни қабул қилади, Хорватия эса Испанияга қарши майдонга тушади. Ҳар икки учрашув 6 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
УЕФА Миллатлар Лигаси. А Лигаси, 3-гуруҳ
03.10.2026 | Риека, «Руевица» стадиони
ХОРВАТИЯ — АНГЛИЯ — 0:7
Голлар: Харри Кейн 8’ (0:1), Жуд Беллингем 21’ (0:2), Энтони Гордон 39’ (0:3), Букайо Сака 45’ (0:4), Харри Кейн 53’ (0:5), Букайо Сака 68’ (0:6), Морган Роджерс 87’ (0:7).
Хорватия: Доминик Ливакович, Иван Перишич, Йошко Гвардиол