МИБ тақиқи олиб ташланди, «Бунёдкор» эшиклари очилди

МИБ тақиқи олиб ташланди, «Бунёдкор» эшиклари очилди

Бунёдкор футбол клуби офиси эшиклари МИБ томонидан муҳрлаб кетилгани хабар қилинган эди. Бунга сабаб сифатида клуб собиқ бош мураббийи Сергей Лушчандан қарздорлик мавжуд экани кўрсатилган.

Бугун ушбу таъқиқ олиб ташланди ва муҳрланган эшиклар очилди. Бунёдкор футбол клуби матбуот хизмати томонидан Xabar.uz га маълум қилинишича, Сергей Лушчаннинг қарзи тўлиқ қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, матбуотда Бунёдкор нинг қарзи 380 миллион сўм экани хабар қилинган эди. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда Бунёдкор футбол клуби офиси эшиклари очилиши учун умумий ҳисобда 420 миллион сўм тўлов амалга оширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!