Мейвезер Ҳабиб ва Макгрегор жангги ҳақида фикр билдирди

Мейвезер Ҳабиб ва Макгрегор жангги ҳақида фикр билдирди

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор жанги ҳақида фикр билдирди.

“Макгрегор билан жанг қилган йигитчани яхши танимайман, лекин уни ҳали мағлубиятга учрамагани ҳақида хабарим бор. Конор қўпол рақиб, аммо унинг рақиби октагондан сакраб тушиб томошабинлар залида тартибсизликни юзага келтирди. Бу проффесионалнинг иши эмас.

У катта миқдорда жарима тўлайди, бу аниқ. Агар жангчи қафасдан ташқарида бегона шахслар билан жанг қилса, бунинг жаримаси жуда қиммат бўлиши керак”, - дейди америкалик боксчи.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов жангдан сўнг октагондан сакраб тушиб, ирландиялик спортчининг спарринг рақиби Диллон Дэнисга ҳужум қилди.

Manba: stadion.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!