Меркель 2021 йилда канцлер лавозимига ўз номзодини қўймайди

Меркель 2021 йилда канцлер лавозимига ўз номзодини қўймайди

Ангела Меркелнинг маълум қилишича, 2021 йилда канцлерлик учун сайловларга ўз номзодини қўймайди.

«2021 йилги сайловларда мен Германия канцлерлиги ёки депутатлик учун ўз номзодимни қўймайман, шунингдек, бошқа сиёсий лавозимларга даъвогар бўлмайман», - дея айтиб ўтди сиёсатчи Берлиндаги матбуот анжуманида.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Христиан-демократлар иттифоқи раиси лавозими учун декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга ҳам ўз номзодини қўймайди. Меркелнинг сўзларига кўра, у ёзда ХДИ раҳбари лавозимини тарк этишни режалаштирганди.

Сиёсатчи партияни 2000 йилдан, ҳукуматни 2005 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг етакчиликдан бош тортиши Меркелни канцлер лавозимидан четлаштириш бўйича партия ичидаги пойгани англатади. Март ойида Меркель тўртинчи марта шу лавозимга сайланди, унинг ваколатлари 2021 йилда тугайди.

Bild маълумотларига кўра, канцлернинг қарорлари Гессен федерал еридаги сайловларда ХДИ томонидан овозларнинг йўқотилиши билан боғлиқ. Дастлабки маълумотларга кўра, Христиан-демократик иттифоқ партияси Гессендаги сайловларда 27 фоиз овоз тўплади, Германия Социал-демократик партияси (ГСДП) - 19,3%, «Яшиллар» - 19,8%, «Германия учун муқобил» - 13,1%, Эркин демократик партия (ЭДП) - 7,5%, «Сўллар» - 6,3%.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!