Мельбрунда жарроҳлар сиам эгизакларини муваффақиятли ажратишди

Мельбрунда жарроҳлар сиам эгизакларини муваффақиятли ажратишди

Бугун Мельбрунда шифокорлар бутанлик сиам эгизакларини муваффақиятли ажратишди. Жуда қийин кечган жарроҳлик амалиёти 6 соат давом этди.

Бутанлик Нима ва Даванинг шу кунга қадар қорин бўшлиғи ва жигари бир эди, лекин муваффақиятли оперция натижасида улар зарарсиз ажратилди. Шифокорлар ичакларни ажратишда муаммо бўлади дея таҳмин қилишган эди, лекин бу таҳмин ўзини оқламади. Эгизакларга дарҳол қоринларини ҳам пластик операция қилиб қўйилди.

Яқин икки суткани эгизаклар жонлантириш бўлимида ўтказишади. Нима ва Дава 1 ёш 2 ойлик чақалоқлар.

Бутанда шу кунга қадар бундай ҳолат билан дуч келинмаган, шу сабабдан уларни Мельбрунга жўнатишга мажбур бўлишган. Болаларнинг жарроҳлик амалиётига кетадиган барча ҳаражатларни ҳайрия ташкилотлардан бири тўлаб берган.

Manba: everyday.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!