Меҳнат мигрантларининг Россияга кириши соддалаштирилади

Меҳнат мигрантларининг Россияга кириши соддалаштирилади

Яқин ойларда меҳнат мигрантларининг Россияга кириши соддалаштирилади.
Ҳозирда Россияда миллионлаб меҳнат мигрантларига эҳтиёж сезилмоқда.

Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллиннинг “Instagram”даги бевосита эфирда айтишича, бу қарор қурилишлардаги ишчи кучи дефицити билан боғлиқ тарзда чиқарилади.

Унингча, қурилишларда 1,5-2 миллион ишчига эҳтиёж кучли.

“Масалага ечим топишга ҳаракат қиламиз. Ишчилар олиб келиниши керак. Ўйлайманки, яқин ойларда уларни олиб келиш тартибини соддалаштирамиз”, деди бош вазир ўринбосари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!