Мбаппе «ПСЖ» ЕЧЛ финалига бориш учун нима қилиш кераклигини айтди

Мбаппе «ПСЖ» ЕЧЛ финалига бориш учун нима қилиш кераклигини айтди

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасининг Европа чемпионлар лигасининг иштироки борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Клубда янги хўжайинлар қўлига ўтганидан кейин «ПСЖ» ўйинида ўсиш юзага келди. Биз ўсишда тўхтаб қолганимиз йўқ. ЕЧЛ финалига чиқиш ва унда ғолиб чиқиш фикри билан ривожланишда давом этишимиз керак.

Финалгача етиб бориш учун бир нечта зинапоялар бўйлаб кўтарилишимиз керак. Барчамиз клуб билан биргаликда ўсишимиз кераклигини тушуниб турибмиз», – деди Мбаппе.

Ҳозирда «ПСЖ» Чемпионлар лигасининг "С" гуруҳининг 4-туридан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ пешқадами бўлиб турган «Наполи» ва «Ливерпуль» жамоалари ҳисобида 6 очко бор.

Manba: stadion. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!