Маскат (Ўмон)даги сурияликлар хонадонида ҳеч қандай ҳужжатларсиз қолдириб кетилган ўзбекистонлик болакай Она юртига қайтарилди.
Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилмоқда.
Болакай 2023 йилда туғилган бўлиб, туғилганида унинг онаси томонидан туғруқхонага никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома тақдим этилмаган. Шу сабабли, чақалоққа ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштиришнинг имкони бўлмаган. Қолаверса, боланинг онасига нисбатан Ўмонда жиноий иш очилгани боис, у туғруқхонани яширинча тарк этган.
Ўз навбатида, она боласининг суриялик оилага вақтинча қараб туриш баҳонаси билан қолдириб, Ўзбекистонга қочиб кетган. Суриялик оила болага ўз фарзандидек муносабатда бўлиб, икки йил давомида парваришлаган. Ҳозирги вақтда Сурияда тинчлик ўрнатилгани сабабли, улар ўз ватанларига қайтишга қарор қилган. Шу сабабли, Сурия фуқаролари болани Ўзбекистон элчихонасига топшириб, ўз ватанига кетган.
2023 йилда Ўмондан Ўзбекистонга қочиб кетган она бошқа қилган жиноятлари учун 2024 йилда Ўзбекистонда ҳибсга олиниб, ҳозирда жазо муддатини ўтамоқда.
Элчихона томонидан боланинг ҳужжатларини тўғрилаш мақсадида Ўмоннинг тегишли идоралари олиб борилган музокаралар натижасида ватандошимизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилди. 18 декабрь куни бола элчихона ходими ҳамроҳлигида Маскат–Дубай, Дубай–Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтарилган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Путин айтиб ўтдики, замонавий дунёда вазият ёмонлашиб бормоқда ва дипломатия хавфли ҳаракатлар билан алмаштирилмоқда. “Тинчлик ҳаракат, масъулият ва онгли танловни талаб қилади,” деди у.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.