Масжид имомига пичоқ билан ҳужум қилишди (видео)

Масжид имомига пичоқ билан ҳужум қилишди (видео)

Лондондаги масжид имомига пичоқ билан ҳужум қилинди, деб хабар беради Сcотланд Ярд матбуот хизмати 20 февраль куни.

Маълум қилинишича, ҳужум Тошкент вақти билан соат 20:10 да Регенц Паркдаги масжидда бўлган. Ҳужум қилган шахс полиция томонидан ушланган.

Масжид имоми пичоқдан жароҳат олган. У касалхонага ётқизилган.

Ҳужум қилганнинг шахси ҳали аниқланмаган. Ҳужумнинг сабаблари ошкор этилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!