Машҳур "France Football" журнали “ўлди”

Машҳур "France Football" журнали “ўлди”

Молиявий муаммога дуч келгани сабаб кунлик француз газетаси "L'Équipe", машҳур "France Football" журналини ҳафталик форматдан "L'Équipe"га оддий ойлик тўлдирмага қадар қисқартиради.

Тарихдаги энг обрўли спорт журнали деярли тугатилди.

"France Football" Марадона, Неймар ва Моуриньо билан эксклюзив интервью беришга қодир бўлган ягона нашр эди.

"Олтин тўп" ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Aммо июль ойида журнал 65 йил ичида биринчи марта бу йил "Олтин тўп"ни тақдим этмаслигини айтган эди.

У вақтда бу ҳол пандемия ва унинг асоратлари билан изоҳланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!