«Марк Роберт» нукуслик эркакни 165 миллион 323 минг сўмга чув туширди
Нукус шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Г.П. интернет тармоғи орқали «Марк Роберт» исмли шахс билан танишиб қолади. Нотаниш шахс унга АҚШда жойлашган нуфузли компанияга ишга киритиб қўйишини айтиб, ишончига киради.
Содда ва ишонувчан юртдошимиз июнь-август ойлари мобайнида ҳужжатлар, виза, йўлкира ва бошқа «харажатлар» учун жами 165 миллион 323 минг сўм пул маблағини халқаро пул ўтказмалари орқали Нигерия давлатидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб юборади. Табиийки, фирибгар шу кунга қадар берган «ваъда»сининг устидан чиқмайди.
Айни пайтда жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).