Лавровнинг Туркияга ташриф саналари аниқ бўлди

Лавровнинг Туркияга ташриф саналари аниқ бўлди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 1-2 март кунлари Туркияга ташриф буюради.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

Лавров Анталия Дипломатик форумида иштирок этади, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан ҳам музокаралар олиб бориш режалаштирилган

Вазирлар савдо, энергетика, банк ва туризм, шунингдек, Украинадаги вазият, Закавказ, Фаластин-Исроил ишлари, Сурия ва Ливиядаги келишувни муҳокама қилишлари режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!