"Кўзингга кўрсатаман": ИИБ раҳбарлари фермернинг отасини нега урди?

A A A
"Кўзингга кўрсатаман": ИИБ раҳбарлари фермернинг отасини нега урди?

«Белимга қўли билан урдими, оёғи билан тепдими, билмай қолдим, бошим билан машина ичига кириб кетдим...»

2019 йил 1 июль куни Kun.uz сайтига шошилинч мурожаат келиб тушди. Унда, Жиззах вилояти Арнасой тумани ИИБ раҳбар ходимлари ғалла ўримини назорат қилиш чоғида фермерлардан бирининг отасини ургани, жабрдийда туман Марказий шифохонаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимида экани хабар қилинган эди.

Мурожаат кечиктириб бўлмас мазмунга эга бўлганликдан, Сирдарё вилоятида меҳнат сафарида бўлиб турган Kun.uz вакиллари Жиззах вилоятининг Арнасой туманига йўналтирилди.

Kun.uz мухбирлари 1 июль куни 18-00 атрофида Арнасой тумани Марказий шифохона шошилинч тиббий ёрдам бўлимига етиб келди ҳамда жабрланувчининг ўғли Аҳмедов Дилшод билан учрашди.

Сўнгра, шифохона Шошилинч бўлим бошлиғи Темур Назаров жабрланувчининг аҳволи билан таништирди.

«Маълум бўлишича, бемор юқори гипертоник қон босимида юради. Аввал микроинфарктни ҳам бошдан кечирган. Қолаверса, 2-даражали қандли диабет билан ҳам хасталанган. Бу ерга келтирилганда қон босими 220-120 нисбатда баланд бўлганлиги учун тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида жонлантириш хонасига киритдик. Керакли муолажалар кўрсатдик», - дейди Темур Назаров.

Унинг сўзларига кўра, бемор бел соҳасида кучли оғриқдан шикоят қилган. Аммо, рентген қурилмаси йўқлиги сабабли уни Жиззах шаҳрига ёки Дўстлик туман марказига олиб бориш талаб этилади. Аммо, кучли қон босимида бўлгани ҳамда асаби бузилгани боис, уни ортиқча ҳаракатлантириш мумкин эмас эди.

Биз шошилинч ёрдам бўлими бошлиғининг рухсати билан Аҳмедов Маматқулдан бўлган воқеаларни сўзлаб беришни сўрадик. Унинг айтишича, Жиззах шаҳрида ишлайдиган ўғли Дилшод унга қўнғироқ қилиб, туман ҳокими уни пост ГАИда кутиб турганини билдирган. Туман ҳокими унга Арнасой ҳосилига ҳисса қўшишни, бир иложини қилиши айтади.

Туман ИИБ бошлиғи “ГАИ” (ЙҲХБ) бошлиғига “Камаз” топиб келишни айтар экан, Маматқул ака далага бирга боришни билдиради. Бироқ, кун иссиқ бўлганидан, юқори қон босими бўлган, қолаверса, бир карра микроинфарктни бошдан кечирган ва 2-тип қандли диабет билан хаста Маматқул ака мазаси йўқлиги сабабли далага бора олмаслигини билдиради. ИИБ бошлиғи ўринбосари Мисаев Акром ва сержант ёрдамчиси фермернинг отасини далага мажбурлаб обориш учун уни ўзларининг машиналарига миндиришга уринишади.

«ИИБ бошлиғи ўринбосари Акром Мисаев келиб, нега бормайман, деяпсиз, деб сўради. Соғлиқнинг мазаси йўқ, боролмайман, дедим. Далага бориб, борини ўриб кетаверинглар, дедим. Шунда, у менга нега тўғри гапирмаяпсиз, деди. Мен яна қандай тўғри гапирай, дедим. Қисқаси, шу ерда иккимиз сен-менга бордик. Сўкишдик-қирилишдик.

Мисаев, мен сенинг кўзингга кўрсатаман, борасан, деди. Мен яна бормайман, дедим. Сержант иккови нарироқда турган машинага судради. Мен бўпти, айтган жойингга пиёда бораман, лекин машинангга минмайман, деб, машинага қўлим билан тираниб турдим. Шу орада, белимга қўли билан урдими, оёғи билан тепдими, билмай қолдим, бошим билан машина ичига кириб кетдим. Бошим оёқ турадиган жойда. Шундай қотиб қолдим, чунки қаттиқ оғриқ берди. Барака топкур, балнисага ҳайда, кейин гаплашасан, мен билан, қамасанг-қамарсан, жонимни олмайсан-ку, дедим», - дея бўлган воқеа ҳодисаларни жабрланувчи сифатида сўзлаб берди Аҳмедов Маматқул.

Унинг сўзларига кўра, ИИБ бошлиқ ўринбосари Мисаев, сенга балнисани кўрсатаман, деб пост ГАИга, ИИБ бошлиғи олдига олиб борган. Бу ерда, ИИБ бошлиғи Ёқуб Акабоев ҳолатга холис ёндашиш ўрнига, э оқсоқол, туринг, нега шантаж қиляпсиз, дея, Аҳмедовни ўрнидан туришга буюрган. Жабрланувчига кўра, Мисаев, бунақа шантажчиларнинг элликта-мингтасини кўрганмиз, дея таъкидлаган.

Жабрланувчи тез тиббий машинасида туман шифохонасига келтирилганда, ИИБ бошлиғи, ўғлини ишдан ҳайдатмасам, бўлмайди бунинг, номерини топинглар тез, деб буйруқ берган ва шифохона ходимларига, бу шантаж, акт тузиб бераслар, шантаж деб, дея кўрсатма берган.

Биз ушбу бўлиб ўтган воқеа қандай бўлганини ИИБ бошлиғи Ёқуб Акабоев ҳамда ўринбосари Акром Мисаев фикрларини тинглаш учун Арнасой тумани ИИБга бордик. Аммо, бошлиқнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Диёр Эгамбердиевнинг билдиришича, улар ғалла ўримида ҳудудларда бўлгани сабабли, ИББ раҳбарлари билан учраша олмадик. Капитан Диёр Эгамбердиевнинг маълум қилишича, 102 рақамига келиб тушган маълумот ҳудудий тегишлилигига кўра участка нозирига тақдим этилган. Участка нозири Бегзод Йўлдошев жабрланувчидан ва мазкур воқеанинг бошқа иштирокчиларидан керакли маълумотларни олиб, №921 рақамли хат билан ишни туман прокуратураси ихтиёрига ўтказган.

Шу ўринда, фермер хўжалиги хусусида икки оғиз. Аҳмедов Маматқулнинг учинчи ўғли Аҳмедов Фарход номидаги «Аҳмедов Фарход чорваси” фермер хўжалиги чорвачиликка ихтисослашган бўлиб, унда бугунги кунда 30 бош қорамол ва 100дан ортиқ қўй-қўзи бор. Ихтиёрида 16 гектар ердан, 4 гектарига беда экилган, қолганига арпа қадалган. Об-ҳавонинг ноқулай келгани боис, арпалар ётиб қолгани, кўзланган ҳосил имконини ҳам бермаган.

Гарчи чорвачилик фермер хўжаликлари билан дон топшириш бўйича шартнома қилиниши қонунчиликка зид бўлса-да, «Дўстлик дон маҳсулотлари» АЖ билан 2018 йил 15 сентябрда ва 2019 йил 9 февралида давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича контрактация шартномалари тузилган.

Ўйлаймизки, туман прокуратураси Арнасой тумани ИИБ томонидан 2019 йил 1 июл куни №921 сон билан рўйхатга олинган ишлар юзасидан холис текширувлар олиб боради, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳам бу борада хизмат текшируви ўтказиб, натижаси билан ОАВларини хабардор қилади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

"Манчестер Сити"нинг Ўзбекистондаги ҳамкори маълум бўлди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Ўзбекистоннинг "Artel" компанияси билан ҳамкорлик қилади.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.