Кремль Путин ва Бушнинг рақсга тушиши видеосини эълон қилди

Кремль Путин ва Бушнинг рақсга тушиши видеосини эълон қилди

Россия президенти матбуот хизмати Россия президенти Владимир Путиннингқ америкалик собиқ ҳамкасби Кичик Жорж Буш билан “Судариня-бариня” қўшиғига рақсга тушаётганлари тасвирланган архив видеони эълон қилди.

Таъкидланишича, ушбу видео икки етакчининг 2008 йил апрелдаги учрашувида суратга олинган. Бу АҚШнинг 43-президентининг Россияга охирги ташрифи бўлган. Ўша йилнинг ноябрида Барак Обама АҚШнинг 44-президенти этиб сайланганди.   

Видеода Путин саҳнада хоровод билан, Буш эса пастда раққосалардан бири билан рақсга тушаётгани тасвирланган.

Ушбу ролик Путиннинг Россия президенти ва бош вазир лавозимларидаги фаолиятининг 20 йиллигига бағишланган лойиҳа доирасида эълон қилинди. 

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!