Коронавируснинг янги хавфли штамми аниқланди

Коронавируснинг янги хавфли штамми аниқланди

Исроилда коронавируснинг янги штамми аниқланди. Yediot Ahronot нашрининг Исроил ҳарбий разведкаси бошқармаси (AMAN) ҳисоботига таяниб хабар беришича, янги штамм жадалроқ тарқалиш хусусиятига эга.

Разведка бошқармасида таъкидланишича, шу сабабли Исроилга хориждан келувчилар карантинга олиниши лозим.

Шунингдек, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху тез кунлар ичида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳукумат ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши билан Тел-Авивдаги Бен-Гурион аэропортининг 2 ҳафтага ёпилиши масаласини муҳокама қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!