Коронавирусни “жойида” ўлдирувчи ҳимоя ниқоби ихтиро қилинди

Коронавирусни “жойида” ўлдирувчи ҳимоя ниқоби ихтиро қилинди

Америкалик олимлар коронавирусни йўқ қиладиган ҳимоя ниқобини ихтиро қилди. У оддий матодан ташкил топган. Ушбу тадқиқот ChemRxiv сайтида эълон қилинди.

Индиана университети (АҚШ) мутахассислари нам бўлганда кичик электр кучланишни келтириб чиқарадиган матодан тайёрланган ниқобни намойиш этди. Олимларнинг таъкидлашича, кўплаб вируслар инсон аъзоларига электростатик таъсир ўтказиш орқали бирикади. Чунки улар танага муваффақиятли кириш учун тузилишлари барқарор бўлиб қолиши керак. Янги турдаги ниқобга бориб урилгандан сўнг, бу структура бузилади. Бу билан вирус йўқ қилинади.

Мутахассисларнинг дастлабки тадқиқотларига кўра, ниқоб полиэфир матодан тайёрланиши мумкин. Ушбу материалга кўп миқдордаги кумуш ва рух қўлланилади. Шундагина улар нам бўлганда электр энергиясини ишлаб чиқаришга қодир бўлади. Сўнгги олти йил ичида махсус тўқима ишлаб чиқаришда иштирок этган Индиана университети жамоаси вакиллари суперниқоб бир дақиқада вирусни йўқ қилишини аниқлашган.

Тадқиқотчилар АҚШнинг озиқ-овқат ва фармацевтика бошқармасидан янги турдаги ниқобни ишлаб чиқаришга розилик кутаётганликларини маълум қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!