Коронавирусга чалиниб тузалганлар бош вазирни судга берди

Коронавирусга чалиниб тузалганлар бош вазирни судга берди

Коронавирусга чалиниб тузалганлар ва уларнинг қариндошлари Франция бош вазири Жан Кастексни COVID-19 пандемиясига нисбатан муваффақиятсиз сиёсат олиб борганликда айблаб судга берди.

Даъво аризасига кўра, бош вазирнинг "фалокатга қарши қаратилган ҳаракатлари жамоат хавфсизлигига таҳдид солган" бўлиши мумкин. Ариза давлат амалдорларининг жиноятлари билан шуғулланувчи судга берилган.

Даъвогарлар ҳукумат нега коронавирусни сўлак намунасидан тезроқ аниқлайдиган тестлар ўрнига бурундан олинадиган намуна асосидаги тестларни маъқуллаганига қизиқишган.

Шунингдек, даъвогарлар ҳукумат ёз пайтида аҳолини ташқарида ҳам ниқоб тақишга мажбурлагани, аммо ёпиқ жойларда вирус тарқалиши эҳтимоли юқори бўлишига қарамасдан офисларда 1 сентябргача ҳам ниқоб тақилишини талаб қилмаганидан ҳайрон бўлишган. 

Кастекс айбдор деб топилгудек бўлса, икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ва 30 минг евро жаримага тортилиши мумкин.

Аввалроқ Кастекс ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалиши давом этишига қарамай янги умуммиллий карантин жорий этишни рад қилганди. 

Маълумотларга кўра, Францияда пандемия бошланганидан буён коронавирус юқтириш билан боғлиқ 404,8 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 31 мингдан ортиқ киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!