Коронавирусга чалинганлар учун махсус шифохона қурилади

Коронавирусга чалинганлар учун махсус шифохона қурилади

Хитойнинг Ухань шаҳрида янги вирусга чалинганларни текширувдан ўтказиш ва даволашга мўлжалланган шифохона қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар бермоқда.

Шифохона 2 февраль куни ишга тушиши режалаштирилган. У мингга яқин беморни қабул қилишга мўлжалланган. Шифохона Пекинда 2003 йилда атипик пневмония эпедимияси тарқалган вақтда қурилган касалхона моделига ўхшаш бўлади.

Маълумот ўрнида, энг сўнгги хабарларга кўра, ҳозиргача коронавирусни юқтириб олганлар сони 876 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 177 нафарининг аҳволи оғир. Шу кунгача вирус 26 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бундан ташқари, 2019-nCoV вирусига чалинган дея мингдан зиёд киши тестдан ўтказилмоқда.

Вирус бутун дунёга ёйилмоқда. Ҳозирда Таиланд, АҚШ, Вьетнам, Жанубий Корея, Сингапур, Россия, Япония, Макао ва Саудия Арабистонида вирус юқтирган одамлар аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!