Коронавирус: Уханда 10 миллион киши вирусга текширувдан ўтказилди

Коронавирус: Уханда 10 миллион киши вирусга текширувдан ўтказилди

Ўтган йилнинг декабрь ойида коронавирус илк бор пайдо бўлган жой - Хитойнинг Ухань шаҳрида аҳолини оммавий текширувдан ўтказиш бўйича тезкор ҳаракатлар олиб борилди. Коронавируснинг “ватани”да 19 кун ичида 10 миллионга яқин киши "CОВИД-19" га тест топширди.

Ушбу оммавий текширувлар натижасида фақатгина 300 кишидагина коронавирус борлиги аниқланган холос ва уларнинг барчасида касаллик аломатларсиз ўтаётгани маълум бўлган. Ушбу касаллар билан яқин алоқада бўлган 1174 кишининг бирортаси вирусни юқтириб олмаган. Бу эса коронавирусга чалингану, лекин унинг аломатлари сезилмаётган беморлар бу касалликни бошқаларга юқтирмаганликларини англатади.Мазкур ҳолат коронавирусга қарши курашда яхши хабар бўлиши мумкин.Чунки,бундан аввал вирус аломатларсиз ўтаётган беморлар коронавирусни билмаган ҳолда тарқатиб юришлари борасида хавф мавжуд эди.

“Бу ҳолат нафақат Ухаьн аҳолисини енгил нафас олишга сабаб бўлади,балки бутун Хитой халқининг ишончини оширади” дейди Касалликни олдини олиш ва уни назорат қилиш маркази директори ўринбосари Фенг Зижиан.

Ухань Хитойдаги коронавирусдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд бўлиб,мамлакатдаги ўлим ҳолатининг 80 фоиздан ортиғи шу ерда қайд этилган. Ухань расмийларидан бири шаҳарда 14 майдан 1 июнгача 9.9 миллион киши текширувдан ўтказилганини айтган.

“Ухань шаҳри хавфсиз” дейди Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси эксперти Ли Ланжуан.

Маълумот учун,Уханда коронавирус батамом йўқ бўлганди. Аммо, май ойида аҳоли яшайдиган ҳудудда касалликнинг яна бир нечта ўчоқлари аниқланди ва бу ерда коронавируснинг янги тўлқини юз бериши борасида хавотирлар юзага келди.Шундан кейин одамларни оммавий текширувдан ўтказиш бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!