Коронавирус туфайли хорижга чиқиш тақиқланди

Коронавирус туфайли хорижга чиқиш тақиқланди

25 февраль куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов COVID-19 коронавирусини мамлакатга киришининг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказди. «Хроники Туркменистана» хабаригакўра, унда давлат раҳбари хорижга чиқаётган фуқароларни назорат қилиш ҳақида топшириқ берган. 

Йиғилишдан кейин Ашгабат аэропортида маҳаллий фуқароларни халқаро рейслардан тушириб қолдириш бошланган. Натижада, чипталарни қайтариш истагида бўлган юзлаб одамлардан иборат навбатлар юзага келган.

Айни пайтда «Turkmenhowayollary» авиакомпанияси Истанбул ва Анқарага рейсларни бекор қилган. Бироқ «Turk Hava Yolları» Истанбул – Ашгабат йўналишидаги парвозларни давом эттирмоқда ва фақат хориж фуқароларига хизмат кўрсатмоқда.

Ашгабат халқаро аэропортида хориждан келган йўловчиларни шифокорлар кутиб олмоқда ва махсус ускуналар ёрдамида ҳароратини ўлчамоқда. Бундан ташқари, дезинфекторлар, ФВВ ва тез ёрдам машиналари навбатчилиги ташкил қилинган. 

Аввалроқ Туркманистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўшни Эрон билан чегарани ёпган эди. 

Қайд қилиш жоизки, Туркманистон ҳукумати хабарига кўра, мамлакатда COVID-19 билан хасталанган беморлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!