Коронавирус: Пастдарғом туманининг Жума шаҳрига кириб-чиқиш тўхтатилди

Коронавирус: Пастдарғом туманининг Жума шаҳрига кириб-чиқиш тўхтатилди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиевнинг қарорига кўра, 21 май куни соат 19:00 дан бошлаб Жума шаҳрига туманнинг бошқа ҳудудларидан кириб-чиқиш ва транспорт воситаларида ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди. 

Мазкур тақиқ туман аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг туман ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган.

Маълумот учун, Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларидаги эпидемиологик вазият бўйича Пастдарғом тумани «қизил» ҳудудга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти ҳам «қизил» ҳудуд эканлиги таъкидланиб, 13 майдан карантин қоидалари кучайтирилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!