Коронавирус! Бу одатни ташламасангиз, ҳаётингиз хавф остида

Коронавирус! Бу одатни ташламасангиз, ҳаётингиз хавф остида

Майо тиббиёт таълими ва илмий тадқиқот жамғармаси (АҚШ) чекишнинг зарарли таъсирини CОВИД-19 таъсирини кучайтиришига изоҳ берди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, чекиш инфекция хавфига таъсир қилади ва ёмон одатдан воз кечиш тананинг вирусга қарши туриш имкониятини сезиларли даражада оширади. Тадқиқотларга кўра, бу омил тананинг маълум бактерия ва вируслардан ҳимоя қилишига зарарли.

Хитойдан олинган маълумотларга кўра, CОВИД-19 умумий аҳолиси учун ўлим даражаси қарийб икки фоизни ташкил қилади, кўпинча чекиш билан боғлиқ ўпка касаллиги билан оғриган одамларда бу кўрсаткич олти фоизгача кўтарилади. Мутахассислар чекиш тананинг мудофаасини камайтирадиган ягона омил эмаслигини тушунтиришди. Шу билан бир қаторда юрак-қон томир касалликлари, юқори қон босими ва қандли диабет касалликлари қайд этилган – ушбу касалликларни ташувчилар учун ўлим даражаси мос равишда 10, 6 ва 7 фоизни ташкил этган.

Шифокорлар коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини минималлаштиришни маслаҳат беришади: масалан, масофани узоқроқ тутинг, қўлларингизни мунтазам ювинг ва кўзингизга, бурунингизга ва оғзингизга тегманг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!