Коронавирус аниқланмаган Туркманистон ўз тажрибаси билан ўртоқлашмоқчи

Коронавирус аниқланмаган Туркманистон ўз тажрибаси билан ўртоқлашмоқчи

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича ўз тажрибасини дунё билан бўлишишини айтди. Бу ҳақда Спутник агентлиги ўзининг телеграм каналида хабар беради.

Бердимуҳамедов БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди. Ҳукумат йиғилишида у яна бир бор Туркманистон томонидан кўрилган барча чоралар самарали ва ўз вақтида қабул қилинганлигини таъкидлади.

7 июль куни Туркманистонга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) миссияси мамлакатга коронавирус юқишининг олдини олишга ёрдам бериш учун келгани ҳақида хабар берилганди. Экспертлар ташрифининг асосий мақсади соғлиқни сақлаш мутахассислари билан маслаҳатлашувлардан иборат эди.

Туркманистонда, расмий маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясини юқтирган бирорта ҳам ҳолат мавжуд эмас. Март ойи охирида Туркманистон ҳукумати журналистларга ўз нашрларида "коронавирус" сўзини ишлатишни тақиқлагани хабар қилинганди. У Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаблар, касалхоналар ва иш жойларига юборадиган махсус рисоладан чиқарилди. Мамлакатда ниқоб режими ва корхоналар фаолиятига чекловлар жорий этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!