Бугун, 6 декабр соат 09:40 да Бухоро вилоятининг Когон тумани «Мустақиллик» МФЙ ҳудудида жойлашган «SHAMS LTD» МЧЖга тегишли портловчи моддалар ишлаб чиқариш цехида чақнаш содир бўлиб, оқибатда ёнғин келиб чиқди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати. Бухоро вилояти ФВБнинг 7 та қутқарув бўлинмаси ёнғинни соат 10:27 да тўлиқ ўчирган.
«SHAMS LTD» МЧЖ 2019 йилдан буён тоғ-кон саноати корхоналари учун янги конларни ўзлаштиришда қўлланадиган портловчи моддаларни етказиб бериш билан шуғулланади.
Чақнаш содир бўлган вақтда цех омборида 30 нафар ишчи бўлган. Уларнинг 4 нафари ҳалок бўлган. Енгил тан жароҳати олган 4 нафар ходим шифохонага жойлаштирилган, улардан 2 нафарига амбулатор ёрдамдан сўнг уйига рухсат этилган.
Президент топшириғига кўра, Саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси А.Рафиқов бошчилигида вазирлик ва идоралар иштирокидаги ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Комиссияга жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, портлаш оқибатларини бартараф этиш, ҳодиса сабабларини ўрганиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш вазифаси юклатилган.
Ҳозирда ёнғин содир бўлган ҳудуд тўлиқ назоратда бўлиб, оқибатларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.