Кличко президентликка ўз номзодини нега қўймаётганини айтди

Кличко президентликка ўз номзодини нега қўймаётганини айтди

Киев мэри Виталий Кличко нега Украина президентлигига ўз номзодини қўймаётгани ҳақида гапириб берди. Унинг билдиришича, «бошқа лавозимларга сакраб ўтишни» хоҳламайди. Бу ҳақда «Кун» нашри хабар бермоқда.

Кличконинг сўзларига кўра, унинг ҳозирги ҳолатида бошқа бир лавозимга ўтиш адолатли бўлмайди.

«Мен Киевни шундай даражага олиб келишим керакки, бунда барчамиз ундан фахрланишимиз лозим. Мен буларнинг барчасини амалга оширганимдан сўнг, чиқаман ва айтаман - мен ҳар бир шаҳар ва қишлоқни Киев каби қила оламан, худди ўша ҳаёт стандартларини амалга ошира оламан», - дея тушунтирди Кличко.

2019 йилги сайловларга ўз номзодини қўйишга тайёр экани ҳақидаги саволга, Кличко «киевликлар олдида мажбурият олгани» ва ҳаммасини ярим йўлда ташлаб кетиш ниятида эмаслигини айтди.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!