Карантинда Тошкент ҳавоси қанчалик тозаланди? 

Карантинда Тошкент ҳавоси қанчалик тозаланди? 

«Ўзгидромет» Тошкент шаҳрида коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича эълон қилинган карантин даврида ҳавонинг ифлосланиш кўрсаткичларини маълум қилди.

2020 йил 24 март −6 апрель оралиғида пойтахт атмосфера ҳавосида аниқланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан юқори бўлгани кузатилмади.

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши индекси 4,15 дан 2,5 гача пасайди.

Атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг кўрсаткичи бу атмосфера ифлосланишининг комплекс индекси (АИИ)дир. АИИ бешта асосий ифлослантирувчи модда (чанг, углерод оксиди (ис гази), азот диоксиди, олтингугурт диоксиди ва аммиак) бўйича ҳисобланади. АИИ нинг 5 баллдан кам қийматлари паст ифлосланиш даражасига мувофиқ.

Ой бошидан бери ҳаводаги:

- чанг концентрацияси 0,16 дан 0,14мг/м3 гача ( рухсат этилган меъёр 1,1 дан 0,9 гача);

- азот диоксиди — 0,04 дан 0,02мг/м3м гача (РЭМ 1 дан 0,5 гача);

- углерод оксиди — 2,6 дан 2,2мг/м3 гача (РЭМ 0,9 дан 0,7 гача) пасайгани қайд этилди;

- олтингугурт диоксиди ва аммиак миқдори ўзгаришсиз қолди — тегишли равишда 0,003 ва 0,01мг/м3 (РЭМ 0,06 ва 0,25).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!