Карантин! Самарқандда 63 ёшли қоровул калтакланди (ВИДЕО)

Карантин! Самарқандда 63 ёшли қоровул калтакланди (ВИДЕО)

29 мартга ўтар кечаси соат 03:09 да 32 ёшли маст фуқаро А.Т., Самарқанд шаҳридаги Сартеп массивидаги бозорга келиб, 63 ёшли қоровул Хусинали Муродовдан ундан хот-дог пиширишни сўраган. Аммо кекса киши мижозга ошхона карантин туфайли ёпилганлигини тушунтириб, рад этган.

"Stv.uz" хабарига кўра, фуқаро А.Т. қоровулни аввал уй ичида, кейин кўчада урган. Калтакланиш натижасида эркакнинг елкаси синган.

Хусинали Муродовнинг айтишича, уни дўппослаган одамнинг шериги жанжал бошланганда қочиб қолган.

Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармасининг хабар беришича, жиноят ишида фуқаро А.Т.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмининг "в" бандига биноан (қасддан баданга оғир шикаст этказиш, оғир шафқацизлик билан) айблов қўйилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!